Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ЖАМИЯТНИ БИНО ҚИЛИШ


Оллоҳ Таоло инсонда бақо ғаризасини яратди. Инсонларнинг бир-бирлари билан жамланиши ушбу бақо ғаризасининг кўринишларидан биридир. Шунинг учун одамларнинг бир-бирлари билан тўпланиши ва ўзаро бирикиши табиийдир. Лекин жамланишнинг ўзи жамиятни юзага келтирмайди, балки жамоатни пайдо қилади. Агар фақат жамланишнинг ўзи билан чеклансалар жамоат ҳолатида қолаверадилар. Агар уларнинг ўртасида манфаатларни жалб қилиш, зарарларни даф этиш учун алоқалар пайдо бўлса, мана шу алоқалар бу жамоатни жамиятга айлантиради. Лекин бу алоқалар муайян жамиятни пайдо қилмайди. Одамларнинг бу алоқаларга муносабатлари бир ҳил бўлиши, бу алоқалардан рози ёки норозиликлари ўхшаш бўлиши ва бу алоқаларни муолажа қилишлари муолажа қиладиган қонунга мос бўлгандагина жамият пайдо бўлади. Шунинг учун жамиятни ўрганаётганда фикрлар, туйғулар ва қонунларга қараш зарур. Зеро, мана шулар уни муайян кўринишдаги жамиятга айлантиради. Расулуллоҳ с.а.в. Мадинага келган пайтларидаги у ердаги мавжуд жамиятга мана шу нуқтаи назардан қараймиз. Бу билан Мадина жамиятининг моҳиятини билиб оламиз.


Ўша пайтда Мадинада учта жамоат яшарди. Биринчиси - муҳожир ва ансорлардан иборат мусулмонлар, улар кўпчилик эди. Иккинчиси - Авс ва Хазраж мушриклари, улар озчилик эди. Учинчиси - яҳудийлар, улар тўрт қисм эди. Бир қисми Мадина ичида, уч қисми Мадина ташқарисида яшар эди. Ичкаридаги яҳудийлар Бану Қайнуқо, ташқаридагилари эса Бану Назир, Хайбардаги яҳудийлар ва Бану Қурайза эди. Исломдан олдин яҳудийлар Мадинадаги жамиятдан ажралган ҳолда, ўз ҳолича яшар эди. Уларнинг фикр ва туйғулари ҳамда ҳаётий муаммоларини ечадиган муолажалари бошқа эди. Шунинг учун яҳудийлар - гарчи Мадина ичида ва унга яқин ерда яшаса ҳам - Мадинадаги жамиятнинг бир бўлаги деб ҳисобланмас эди. Мушриклар озчилик бўлгани учун Мадинадаги Исломий муҳитда уларнинг бор-йўқлиги деярли сезилмас эди. Шунинг учун улар гарчи, Исломни қабул қилмаган бўлсалар-да, ўз муносабатларида исломий фикрлар, Исломий туйғулар ва Ислом қонунларига бўйсунишлари муқаррар эди. Муҳожир ва ансорларни эса исломий ақида бирлаштирган эди. Шунинг учун уларнинг фикрлари ва туйғулари бир хил бўлиб, бинобарин, улар ўз муносабатларини Ислом асосига қуришлари табиий ҳол эди. Расулуллоҳ с.а.в. уларнинг муносабатларини исломий ақида асосига қурдилар ва уларни ўзаро муомалаларида ва барча ишларида кучли таъсири бўладиган биродарликка - Оллоҳ йўлида бир-бирлари билан қариндош бўлишга чақирдилар. Расулуллоҳ с.а.в. Алий ибн Абу Толиб билан биродар бўлдилар. Қуллари Зайд билан амакилари Ҳамза, Абу Бакр Сиддиқ билан Хорижа ибн Зайд биродар бўлдилар. Муҳожирлар ва ансорларни бир-бирлари билан биродар қилдилар. Умар ибн Хаттоб билан Утбон ибн Молик Хазражий, Талҳа ибн Убайдуллоҳ билан Абу Айюб Ансорий, Абдурраҳмон ибн Авф билан Саъд ибн Робиъ биродар бўлдилар. Бу биродарликнинг моддий тарафга ҳам таъсири бўлди. Яъни, ансорлар

 

35-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203